Уйингиз учун 80%, Корхоналар учун 400% коммунал туловларини тежайди!
Бу турдаги насос ташқи ҳаводан иссиқлик олади ва уни уй ичидаги иситиш тизимига (радиаторларга, иссиқ пол ёки бойлерга) узатади.
Иссиқлик олиш – Насос ташқи ҳаводан иссиқлик йиғади. Ҳатто қишда -10°C ёки -15°C ҳароратда ҳам бу жараён амалга ошади.
Ҳароратни ошириш – Совутувчи модда (фреон) иссиқликни йиғиб, компрессор орқали сиқилади ва унинг ҳарорати ошади.
Иссиқлик тарқатиш – Иссиқлик сувга ўтади ва уйдаги радиаторларга ёки иссиқ пол тизимига беради.
Такрорланувчи цикл – Совиб қолган фреон қайта ташқарига чиқиб, янги иссиқлик йиғади.
✅ Ўрнатиш осон – Ер тешиш ёки катта сув манбаси талаб қилинмайди.
✅ Қуёш панеллари билан яхши ишлайди – Агар қуёш батареялари бўлса, электр энергиясини янада тежаш мумкин.
✅ Ёзда кондиционер сифатида ишлайди – Уйни совутиш ҳам мумкин.
Оддий катёл ва двухконтурный катёл тепловой насос билан қандай фарқ қилади?
COP – самарадорлик коэффициенти.
Агар COP = 4 бўлса, бу дегани 1 кВт электр энергияси ишлатиб, 4 кВт иссиқлик олиш мумкин.
Оддий мисол:
Оддий электр катёл: 2 кВт электр ишлатиб, 2 кВт иссиқлик беради (COP = 1).
Тепловой насос COP = 4 бўлса, 2 кВт электр ишлатиб, 8 кВт иссиқлик ишлаб чиқаради.
Ҳисоблаш:
Агар 1 кВт электр 900 сўм бўлса,
Электр катёл 10 кВт иссиқлик учун 10 кВт электр ишлатади → 9 000 сўм
Тепловой насос 10 кВт иссиқлик учун 2.5 кВт электр ишлатади → 2 500 сўм
Фарқ: 4 марта кам харажат!
Сув-сув иссиқлик насоси нима ва қандай ишлайди?
Иссиқлик йиғиш – Ер остидаги ёки дарёдан олинган сув ҳарорати йил давомида 10-12°C атрофида бўлади.
Ҳароратни ошириш – Сувдан олинган иссиқлик совутувчи модда (фреон) орқали йиғилади ва компрессор орқали сиқилади.
Иссиқлик тарқатиш – Иссиқлик уй ичидаги иситиш тизимига беради.
Такрорланувчи цикл – Совиб қолган сув қайтарилиб айланади ва янги иссиқлик йиғади.
✅ Доимий юқори самарадорлик – Сув ҳарорати 10-12°C атрофида бўлгани учун, қишда ҳам самарадорлиги тушмайди.
✅ Камроқ электр ишлатади – Ҳаво-сув насосига қараганда самаралироқ.
✅ Катта уйлар учун идеал – Агар катта бинолар ёки ишлаб чиқариш объектлари бўлса, бу энг яхши вариант.
❌ Ўрнатиш қийин – Чуқур қазиш ёки сув ҳавзаси талаб қилинади.
❌ Катта сармоя керак – Умуман олганда, бошланғич харажатлари юқори.
❌ Ҳар жойга тўғри келмайди – Агар сув манбаи йўқ бўлса, бу насосни ўрнатиб бўлмайди.